Намоз
21:05 / 10.05.2017 |
Савол |
1260
Ассалому алайкум!
Сажда пайтида, ўнг оёғимни ўнг томонга узатиш ва қайтариб олиш мобайнида, жойнамоз жуда букланиб, йиқилиб қолябди. Жойнамоз букланиб кетмаслиги учун узатган оёғимни қайтариб олаётганимда оёғимни жойнамоздан бир сонияга узсам намозимга путур етказган бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Оёқни намоз еридан узгандан кўра, жойнамоз буклангани яхши. Сиз қаттиқроқ, гиламга ўхшаш букланмайдиган жойнамозда ўқиб кўринг. Валлоҳу аълам!.