Турмуш қуриш масаласида

14:29 / 09.07.2021 | Zuhra | 645
Ассалому алайкум! Синглимнинг фарзанд кўриш билан боғлиқ муомаоси бор. Шифокорлар фарзанд кўриши ҳам, умуман кўрмаслиги ҳам мумкин, дейишган. Шунинг учун у келган совчиларни қайтаради. Йигитларга аввалдан айтиб кўрмоқчи бўлади, лекин буни йигитлар қабул қилмасликларидан ва "туғмас қиз" экан деб гап тарқатиб кетишларидан қўрқади. Айтмасдан турмушга чиқса гуноҳкор бўладими? Фарзанд кўра олиш имкони оз бўлсада бор. Бу вазиятда нима қилишни маслаҳат берасиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бор гапни айтиш керак. Фарзандсизликка кўнадиган совчилар ҳам топилади. Валлоҳу аълам!