Турмуш ўртоғим хафа бўлдилар

00:59 / 10.07.2021 | Feruza | 773
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим мендан хафалар, "Сени Худога солдим, Аллох Ўзи сени жазоласин", дедилар. "Худо урганини кўрай", деяптилар. Бу билан талоқ тушмайдими? Кечаси телеграммага кирмагин, дегандилар, турмушга чиққан қизим кечаси касал бўлганини учун ёзди, телеграмдан ёзишганимни айтувдим, жанжал.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоққа боғламаса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!