Ассалому алайкум! Эрим учун сочимни сариққа бўясам бўладими? Сочим узунлиги учун ғусл қилганда бошимга масҳ тортиб қўйсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сочни сариққа бўяшдан аввал перекс ишлатилади. Ўша перекс сочни куйдиради. Шуни жоиз эмас, дейилган. Сариққа бўяшни тавсия қилмаган бўлардим. Чунки сочингизнинг асл рангидан фарқи анча катта.
Ғусл осон бўлиши учун сочингизни маҳкам қилиб майда ўриб олинг. Шундай ҳолатда сочнинг тагига сув етказиш билан кифояланса бўлади. Валлоҳу аълам