Ассалому алайкум! Намозни ёки Қуръон тиловатини тугатгандан кейин “содақоллоҳул азийм” дeйиш тўғрими? Маъноси қандай?
Ва алайкум ассалом!
Тиловатдан кейин «Содақоллоҳул Азийм» дейиш ҳақида бошқа уламолар, жумладан, саъудиядаги “Иқръа” телеканалида фатво берадиган уламоларнинг фатвосига қараганда, бу жоиз иш. Чунки, Оли Имрон сурасининг 95 – оятида “Садақаллоҳу дегин”, дейилган. Сиз фатволарини келтирганларнинг наздида ҳар бир бидъат залолат бўлади. Аҳли Сунна вал жамоа уламолари жумҳури эса, бидъат ёмон бўлиши ҳам, яхши бўлиши ҳам мумкин. Бу иш ҳам яхши бидъат сирасига киради. Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/savol/41332.