Ассалому алайкум! 2 синфда ўқийдиган ўғлим бир неча йилдан буён тирноғини ковлаб ташлайди. Тирноқ умуман ўсмайди. Салгина ўсган тирноғини ҳар куни ковлайди. Бунинг олдини қандай олса бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат руҳий мувозанатнинг бузилишини бир кўриниши бўлиши мумкин. Кўпроқ мактаб ўқувчиларида, ўсмирлик ва илк мактаб ёшида кузатилади. Ундан уни қийнаётган муаммоларини оҳиста сўраб, билишга ҳаракат қилинг, бу одатни йўқотишда ҳам тирноқ ғажиш одати бор ҳолатдагидек тактика юритилади. Аввалги постлар орасида ( шифокор маслаҳати ёки психолог маслаҳатида ) бу ҳақида батафсил маълумот берилган, шу постни топиб ўқинг. Манфаатли бўлади деган умиддаман