Аза

03:26 / 26.07.2021 | MWX | 455
Ассалому алайкум! саволим аза мавзусига боғлиқ. савол шундай:
1. Азада вафот этган инсон ювинтиришдан олдин чиройли кийинтириб 3қават корпага ётқизилади. бу исломда тўғрими? шунақа ҳукм борми? ёки бу урф одат?
2. 3 кун азадан сўнг эхсон бу шарианми бу борми ёки урф одатми?
3. аёл эркак кишига бутун (1.5 -1 метр қилиб бўлиб эмас) яхлит 3м 3.5 метр сурпа олиш шартми? бу бидат эмасми диган манода савол?
4. йил оши, 40 қилинишида ислом ҳукми қандай? яни мен бундай аммалрни эштганман аммо бази манбаларда йил, эхсон, 40, хайти диган нарса ислом жихатидан қилинадиган ишлар эмас аза 3 кун фақат эри ўлган аёл 40кун аза тютади яни идда сақлиди деб ўқигандим.
5. ишлатилмаган ип қайчи совун нина ва хоказо қилиниши бу ҳам ислом ҳукмидан келиб чиқиб қилинадиган амалми ёки урф одат?
бу саволларни беришдан мақсад: Азани ҳақиқий ислом асосида суннат ва қурон асосида қандай бўлиошини билиш сўраш ортиқча бидат ҳурофотга йўл қўймаслик. ва яна малумки Абу Бакрнинг аҳволлари ог‘ирлашиб қолганидан кейин қизлари Ойиша (р. а,)ни чақириб
ҳужраларида қабр учун жой ҳозирламоққа васият этдилар. Устларидаги икки қават кийимларини
ечиб шунга, учинчи қават бир кийимни қо‘шиб кафан қилишга буюрдилар. Ойиша
онамиз «Эй, ота, ҳозир биз боймиз, янги кафан олиб кафанлатсак ҳам бо‘лади-ку»,
деганларида, Абу Бакр «янги кийимга мендан ко‘ра тирик-лар муҳтожрок», дедилар.
Ювишликни хотинлари Асмо бинту Умайсга васият қилдилар шундан хулоса қилиб демак кафанлик нина ип қайчи ва ҳоказо янги ишлатилмаган эмас фақат пок болиши керак диган ҳулоса тўғри бўладими ёки Абу Бакир Сиддиқ розиаллоҳу анҳуга тегишли эдими?
яна Ибн Яҳиё Ибн Абу Рошид ал басрийдан ривоият қилинади: " Умар ўз ўғлига КАфанимни исроф қилманглар агар мен учун Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик бўлса, менга унинг бадалига ундан кўра яхши нарсани беради. агар ундан бошқачаси бўлса мени шилиб олади ва шилишни зудлик ила қилади. қабримни ҳам иқтисодли қилинглар агар мен ун аллоҳнинг хузурида аяхшилик бўлса менга уни кўзим етган жойгача кенг қилиб қўяди. Агар ундан бошқа бўлсам уни менга тор қилиб қовурагаларимни бир бирига киритиб юборади. шунга кора ҳозирда сифатли суруп олиш шартми умуман қабр ва кафанлаш азага доир масала исломда қандай бўлиши керак
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кифоя ва ижтимоий одоблар китобини ўқинг. Отинойилар қўлланмасини ҳам. Валлоҳу аълам!