Саждаи саҳв

17:26 / 27.07.2021 | Nafisaxon Avazxojaeva | 436
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ихтилофлар китобининг 47-бетида ҳадис келтирилган экан, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасидан кейин бироз муддат жим турган эканлар. Мен баъзида Фотиҳа сурасидан кейин қайси сурани зам қилсам экан, деб бир оз ўйланиб қоламан. Ижтимоий тармоқда шундай вазиятда намоздан сўнг саждаи саҳв қилиш керак, деб ўқидим. Бундай ҳолатларда саждаи саҳв қилишим керак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч тасбеҳчалик вақт ўтиб кетса, ҳа. Валлоҳу аълам!