Намоз ўқиш ҳақида

17:22 / 27.07.2021 | Humoyun | 355
Ассалому алайкум! Оилалиман, кичик келинман, уйимиз катта эшиклиги учун келди-кетди кўп бўлади, баъзида намозларимни намоз вақти кирган пайтда ўқий олмайман. Саволим шуки, намозни намоз вақти кирган пайтда ўқиш керакми ёки кейинги намоз вақти киргунича ўқиса ҳам бўлаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кейинги намоз вақти кирунича ўқиш жоиз. Бомдодда вақти чиқиб кетгунча. Асрни макруҳ вақтга сурмаслик керак. Валлоҳу аълам!