Ассалому алейкум! Турмушга чикканман. 2 та кизим бор. Мени ота уйим келин булиб тушган жойимдан узокрок. Биз оиламиз билан Тошкент шахрида, ота-онам Тошкент вилоятида турадилар. 3 хафтада базида 1 ойда бир бориб турамиз. Онам ишлайдилар, хам пенсия оладилар. Хар ойда пластик картамга ойликларидан, ёки пенсияларидан 200-300 минг сум ташлаб турадилар. Узим ишламайман, уй бекасиман. Куяверинг десам, сен хам фарзандимсан, у бу керагинга ишлатарсан дейдилар. Колаверса кизларим, базида узим касал булиб коламан. Шунака вактларда хам ишлари туфайли, колаверса узок масофа туфайли келолмаганлари учун шунака пул утказиб ёрдам кигилари келади. Аввалига эримга, уйдагиларга айтардим. Улар керемас нимага унака киладилар деб гапирардилар. Кейин эрим санга берганлари шу оилага тегишли деб умумий харажатларга ишлатворадиган булдилар. Ёки узларини вазифаси булган харажатларга хам онам берган пулни ишлатардила. Охирги 2 марта ташлаганларини эримга айтмадим. Узим уйга керакли майда у бу нарсалар учун ишлатиб юрдим. Ошхона учун, кизларим учун, шунга ухшаган нарсаларга сарфладим. Улар учун хужайним кейин бераман деб бермайдилар, ёки улар бераман дегунларича бошка харажатлар чикади. Саволим шундан иборатки, ота-онам менга берган пулларида эримни хакки борми, уларга айтмасдан ота-онам утгазган пулларни ишлатсам гунох килган булмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Мутлақо ҳаққи йўқ. Умуман айтманг. Валлоҳу аълам!