Жонлиқ аташ

21:48 / 27.07.2021 | Xadicha | 406
Ассалому алайкум! Устозамиз, бизга ҳайрли ишларингиз ила доимо ҳар ишда ёрдам беряпсиз, бир ишни қилишдан аввал ёхуд иккиланганимизда муслимаат.узга кириб излаб кўраман. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Сизга катта раҳмат. Мени бир йилдан бери фарзандсизлик синови ила Аллоҳим синаяпти. Бундай пайтда инсон фарзанд кўришнинг ҳар бир чорасини излаб кўрар экан, шифòкорга бориб текширувлардан ўттик менда ҳам турмуш ўртоғимда ҳам кўринарли катта тўсиқ йўқ, даволандим ҳам. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим шуки, биз тарафларда бир удумми одатми бор экан, фарзандли бўлолмаётган келиннинг онасими холасими бир жонлиқ атаб қўяркан(қўйми эчкими товуқми), фарзандли бўлгач сўйиларкан. Бунда фолчига борилмайди, ёки бирор нарсага аталмайди. Ҳайратланарлиси, шу жонлиқ аталгандан кейин кўпчилик бефарзандлар фарзандли бўларкан. Бизда буни "мираси аташ" дейишаркан. Буни нималигини қандай ҳикмати борлигини билолмадим. Онам қайнонам ҳам мираси аташ керак дейишганигаям анча бўлди, мен эса йўқ бу нарса Аллоҳдан бошқага жин, момо, чилтонларга атайсизлар деб кўнмаятгандим, энди эса онам ҳеч нарсага атамаймиз Аллоҳ йўлида деймиз деяптилар. Илтимос тушунтириб беринг, Аллоҳ йўлида фарзандли бўлиб эсон омон қўлига фарзандини олиб олсин деб жонлиқ атаб қўйиш ва туғилгандан кейин сўйиш мумкинми динимизда?.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Туғилганидан кейин ақиқа қилинади. Валлоҳу аълам!