Сабаби нима?

09:21 / 11.05.2017 | Савол | 1772
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Сакийна опа, одатда одамлар ҳордиқ чиқарадиган нарсалар билан шуғулланиш билан аксинча чарчоқ ҳис этаман. Дўстлар билан сайрлар, қариндошлар билан йиғинлар, ҳатто оддий узоқ чўзиладиган суҳбатлар ҳам кайфиятимни тушуради, бошимга кучсиз оғриқ келтиради. Сўнгра бироз ухлашга зарурат сезаман. Бунга сабаб нимада ва нималарни маслахат берасиз? Жавоб учун олдиндан рахмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган белгилар меъёрда бўлиши керак бўлган ҳолатлар эмас.
Сиз соғлигингизни профилактик кўрикдан ўтиб текширтиришингиз керак.
Тез чарчаш аломати қуйидаги ҳолатлар ва касалликлар аломати бўлиши мумкин: гиповитаминоз, гипотиреоз, нерв системасининг астенизацияси, депрессия, қандли диабет, анемия, қон касалликлари, гепатитлар, қабзият сабабли интоксикация, сурункали соматик касалликлар туфайли интоксикация, лейкозлар ва ҳоказолар. Кўриб турганингиздек, тез толиқиш жуда кўп касалликларнинг симптоми бўла олади, шунинг учун фақат шу белгига асосан сизга ташхис қўя олинмайди. Шифокор бевосита кўрикдан ўтказиб, клиник-лабаратор текширувлардан ўтказгач, аниқ ташхис қўяди