Стомотолог

01:21 / 28.07.2021 | Oysha | 315
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Мен яқинда тиш шифокорига боришим керак, олдиндан бориб юрадиган яхши тиш шифокори бор эди, лекин у ўғил бола. Олдин у тиш шифокорига борганимда кичикроқ эдим, сатрланмаган эдим, ҳозир эса алҳамдулиллаҳ сатрландим. Энди у тиш шифокорига боришим мумкинмикин деб ўйланиб қолдим. Лекин биз яшайдиган жойда аёл тиш шифокорлари жуда ҳам кам, борлари ҳам ўз ишининг устаси эмас.
Илтимос, менга маслаҳат беринг, ўғил бола тиш шифокорига боришим мумкинми? Аллоҳ сизни мукофотласин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл шифокор бор бўлса, унга бориш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!