Қарзга деб қарз олиш

15:59 / 27.07.2021 | Oysha | 272
Ассалому алайкум! Яқинда бир одам шахсан мендамасу, даврадаги бошқа одамлардан "Бир миллион сўм қарз бериб туринглар, бир дугонам қарз сўраганди, менда йўғиди, қарз олиб шунга бермоқчиман", деди. Мен бераман, демоқчи бўлдиму, лекин бу усулда қарз сўраш тўғримикин деб иккиланиб қолдим. 2 та одам қарздор бўлишининг нима кераги бор? Қарз беришга қодир эмас одам менда пул йўқ деб қайтарса ҳам бўладику, унга қарз берувчи бўлиш ҳисобига ўзини қарздор қилиш тўғримикин?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кафил бўлиш жоиз. Валлоҳу аълам!