Ассалому алайкум! Мени ёшим 36 да 3 фарзандим бор. Мусофирчилик сабабми ниҳоятда асабий, ваҳимачиман, уйқуим ҳам яхши эмас. Худди болаларим касал бўлиб, ўлиб қоладигандек туюлади. Болаларимга бақираман, юрагим тез уриб, оғзим қуриб қолади
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Сизда бу ҳолатга сабабчи бўлувчи омиллар бир неча бўлиши мумкин : бирон соматик касаллик , оилавий психологик муҳитнинг яхши эмаслиги, климактерик даврга ўтиш босқичи ( климакс бошланишидан 2 йил-3 йил аввал унинг белгилари намоён бўла бошлайди ) , вегетатив нерв системасининг ностабиллиги ,предменструал синдром ва ҳ.к. Аввало шу сабабларни аниқлаш керак . Текширувлардан ўтинг . Ҳозирча сизга рецептсиз берилувчи восита сифатида Афабазол препаратини тавсия қила оламан , 1 тадан 3маҳал 1 ой давомида қабул қилишингиз мумкин.Шунингдек мелисса ,ялпиз дамламаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Невролог ва гинеколог кўригига ҳам чиқинг