Ассалому алайкум! Қайнонам деярли ҳар бир ишимизда бундай қилинг, бундай қилманг, деб турадилар. Мисол: пиёздан аввал гўшт ташламанг қозонга, фаришталарнинг қаноти куяди; эшикни ҳурмат билан очиб-ёпинглар, Аллоҳ эшикни яратаётганда қийналган; уч марта эгизак кўрган оила ажрашиши керак; ўтинни тандирга орқаси билан солманг, ҳомила тескари туғилади, ва ҳоказо. Кундалик турмушда деярли ҳамма ишда шундай. Булар ақидага таъсир қилмасмикан, мен бир- икки марта айтсам гапларим ёқмади. Ҳозирда эътироз қилмай қўйганман. Аслида бунда қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ақидага таъсир қилади албатта. Ҳолат кўтарса нотўғри эканини айтиш керак, бўлмаса сабр қилинади. Валлоҳу аълам!