Асаб ҳақида

00:35 / 11.05.2017 | Савол | 1668
Ассалому алайкум! Мен жуда асабийман, ўзимни қўлга ололмаяпман. Маслаҳатингиз керак
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом .
Маьнавий даво : кўпроқ истиғфор , истиғфор ва истиғфор айтинг . Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ — энг қисқа шакли . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган мусибат , ғам чоғларида ўқиб юрган дуоларини ўқинг . Ҳеч нарса Аллоҳнинг иродасисиз содир бўлмаслигини доимий ёдда тутинг. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса , ўн беши ёруғ бўлишини унутманг .
Тиббий даво :
1.Бу ҳолатингиз нерв системасининг астенизацияси оқибати , бирор ички касалликлар ( қандли диабет , буқоқ ва ҳ.к.) ёки невроз ,депрессия оқибати бўлиши мумкин.Оила шифокори ва невропатологга кўриниб, бевосита маслаҳат олинг.
2. Доривор гиёҳлар дамламасидан ялпиз дамламаси , мелисса дамламаси ва доривор препаратлардан Адаптол 300 мг 1 табл.дан 3 маҳал 1-3 ой давомида ичишингиз мумкин , бу препарат рецептсиз бериладиган дори воситаси. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса витамин В группа витаминларини таблетка ёки иньекция ҳолатида олишингиз нерв системасига ижобий таьсир кўрсатади.
3. Спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланинг , соғлом турмуш тарзига амал қилинг