Онамдан ҳафа болган ман

16:49 / 28.07.2021 | Nur | 1823
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Устоз узоқ йиллардан бери мени қийнаб келаёткан вазият ҳақида охири сизга ёзишга қарор қилдим Менинг хаётим болмай 2йил аввал қайтиб келганман. Диним менга она рози Худо рози. Ваҳокозо.... Шуларни билганим учун онамга ортиқча ва қаттиқ гапирмийман диним ва Роббим менга шуни буюрган дб онамга чиройлий муомила қиламан. Онам озлари " ойилада қизни узаткандан кейин. Қиздан бутунлай қутулунади ҳар қандай шаройитта ҳам узатилган қизига фақат эри қайнонаси масул диган мухитта яшаб келганлар. Лекин келинга убу нарса боса ана онаси қарасин док ка оборсин тузатсин дийдиган ойилала ҳам борку, жуда жуда ҳафа боламан йиллаб касал болиб юрганимда эрим дориларни унчалий обермасдила охириги бориб уммуман этибор бермий қойди. Онамга этсам доимо мани пулим ёқ ҳич нарсага етқаза ололмаяпман ози воҳокозо дердила, дойимо арзон ёлини қидириб фолбинлар билан гаплашиб мани касаллигимни шу ёл билан тузатишга ҳаракат қилардила. Манга эса фарқи ёо эди чункий тезроқ огриwладан қутулиб ман уйда иш қилишим кере эди чункий қайнонам жудаям қаттиқ қол талабчан инсон эдилар. Шунчалар юрагимни олдириб қойгандимкий бирор жойим огриса эй Аллоҳ манга дард берма мани касал болишга ҳаққим ёо ҳозр мазам болмий қолса қайнонам яна қичқириб мани уйдан ҳайдилла тез тез коп коп иш қилсам ҳар ҳолда ҳаммаси яхши болади эйй Аллоҳ уйимизда тинчлий босин мани эрим билан ажратиб юборишмасин дб дуо қилардим. Лекин инсон ким болишидан қаттий назар ҳар қандо ишни қилиши учун аввало соғлиқ болиб оёқда туруб юролийдиган куч қуват соглиқ болиши керекан. Устоз ман оғриқларга бошқа чидолмадим охири эй Аллоҳ мандан бу хаётни ол бошқа чидолмийман ман сандан олимни сорамийман лекин бу хаётга бошқа чидолмийман деб коп дуо қилдим кейин ажрашиб кеттим. Уйимга қайтиб келиб иддам тугагандан кейин ишлаб топкан пулимга озимни даволаттим доктрла этвотти. Шунча йил нима қилдиз нега озизга қарамадиз сиз энди фарзанд королмис сиз ич ҳамма ҳамма .....жойлариз сурункалий шамоллаб отиб кеткан қанақа юрибсиз ва ҳокозо Аллоҳ га бехисоб шукрлар болсин 2йил тинмий топкан пулимга озимни даволаттим Аллоҳ манга шифо берди қолганлар сабабчи.росмана яримта болиб қайтиб келган эканман. Ҳозр ҳафа боламан чункий ойимлада доимо егиб қойган пуллари болган лекин ҳичам бермасдила ҳар доим эринга эт эринг оберсин уни вазифаси дердила тўғри вазифаси лекин касал болиб ётса касаллиги учун ҳайдаворишса шундаям ойим эринг эринг. Эрим болса гапирам диса устоз гап коп ҳафа боламан ойимла манга Аллоҳга чирой лий дуо қилиб сораса ҳамма нарсани беради лекин ойим манга жуда ёмон қаргашнлани оргатардила. Маниям узатилгунимча фақат қаргаб қаргаб котта қилиб узаттила ҳич қачон кокарма, мандан батар қийналгин илойим, болалий болгинде болени дб роса қийналиб қон еглагин воҳокозо . Одамла боласини дуо билан котта қилади. Мани ойим.... . Ман убу доримга пул етмаса ойимдан сорасам бермидила ёқ дийдила. Пулим ё. Лекин уйдаги келинларига сиз нима кере боса ёки бирор жойиз огриса манга этинг озим олиб бераман озим докка обораман. Ози шунақа болиши кере тўғри, лекин онам биза фарзанд ларини бир хил кормаганларидан жудаям ҳафа боламан. Аллоҳдан дуо қилиб сорийман бизани жигарларни орамизга мехр согин бир биримизга мехр оқибатлий болийлик ойим бизани тенг корсинла. Биламан устоз жуда коп ёзвордим лекин ман ҳаётда озимга тўғри ёл корсатадиган устоз қидириб тополмаганим учун сизга ёзвотман. Лекин қайтиб келганимдан кейин кочага чиқиб ишлаганимда кордимкий ҳаётта яхши инсонлар бор экан ҳаммани уюда фақат уруш жанжал ур теп ҳайда ....ҳамма ойила ҳам унақа эмас экан тинч яшийдиган ҳамма соглом болиб юрган оилала ҳам бор экан кориб фақат ҳайрон қоламан. Устоз балкий ман нохақ болсам кере лекин гапира ололмийман ман онамни кечира ололмийман. Гирижа ларим огриб юролмий ётиб қолсам ҳам расмимни олиб фолбинга борганла ундан кора балнитсага ётқазсала қанийди ....Нима қилсам болади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор. Сиз бу синовлардан кейин ўзингиз мустақил бўлишга, ўз уддангиздан ўзингиз чиқишга ўрганибсиз. Булар ҳақида ўйламанг, чунки сизни фақат ортга тортади. Аллоҳ Ўзидан бошқа ҳеч кимга зор қилмасин. Ҳаётингизни йўлга қўйишга ҳаракат қилинг. онангизга яхши муносабатда бўлинг, ажри бор. Иншааллоҳ сиз жуда кучли аёл бўласиз ва фарзандларингизга меҳрибон бўласиз, атрофингиздагиларга доим ёрдамингиз тегадиган бўлади. Валлоҳу аълам!