Бемани хаёллар

08:35 / 28.08.2021 | Muazzam Xoliqova | 5414
Ассаламу алайкум. Мени бўлар-бўлмас хаёллар қийнаб юборди. Тушунарлироқ қилиб айтсам, хаёлимга яқин инсонларимнинг ўлими келаверади. Ота-онамнинг, фарзандларимнинг, турмуш ўртоғимнинг, ўзимнинг вафот этган ҳолати хаёлимга келаверади ва мен ўзимни йиғидан тўхтатолмайман. Шунақа вазиятдаги ҳолатимни тасаввур қилавераман. Бундай хаёллар жуда кўп бўлади менда, тўғриси бу ҳолатдан қийналиб кетдим. Буни иймонимга алоқаси борми? Нима қилишим керак бундай бўлмағур хаёллардан қутилиш учун?
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сизда эҳтимол ёпишқоқ ҳаёллар неврози ривожланаётган бўлиши мумкин. Психотерапевт шифокорига мурожаат этишингиз керак. Зарур дориларни тавсия эта олади ва баъзи методикалар қўллаши орқали яхши ёрдам бера олади.  Валлоҳу аълам!