Телеграм каналларидан илм олиш

06:35 / 28.07.2021 | Madina | 506
Ассалому алайкум! Телеграм каналларда «Саабиқун онлайн мадрасаси», деган сайт бор экан. Унда Қуръон ва хар ҳил фанлар бўйича ўқитувчиларни рекламалари бор экан. Овозли чат бўлиб унда фиқҳ, ақида ва шунга ўхшаш дарслар бўлар экан. Мен бир устоз билан ойига 100 000 сўмга Қуръон ўрганишга келишдим. Қўрққаним шуки, каналда сизга фойдали деб Ал Андижоний, Самарқандий каналларни санаган. Мен қўрқиб кетдим, ҳозир шу каналлар ҳақиқатдан ҳам фойдалими ёки ундан чиқиб кетганим маъқулми. Шунақа каналлар борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Каналлар ҳақида маълумотимиз йўқ. Аммо бирор каналга киришдан аввал уни яхшилаб текшириш лозим. Валлоҳу аълам!