Уй

12:09 / 11.05.2017 | Савол | 1819
Ассалому алайкум! Турмушдан ажраганман. 10 яшар ўғлим бор. Ёшим 32 да. Кейинги пайтларда алоҳида уйда ўғлим билан (отам олиб берган уй бор) яшашни хоҳлаяпман. Ўзим ишлайман, ўртача яшаш учун етадиган маош оламан. Уйдагилар мени узатишмоқчи. "10 йилдан буён турмушга чиқмаган, энди чиқармидим", - деб ўйлайман. Балки уйдаги кўпчиликдан (оиламиз катта) чарчагандирман, билмайман. Ўз уйим-жойим бўлишини хоҳлайман. Қандай қилиб ота-онамни кўндирсам бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Албатта ёлғизлик Аллоҳга хос. Иложи бўлса, турмушга чиққанингиз афзал. Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бор. Оила қуришни хоҳламас экансиз, демак, ҳали вақти келмабди, тайёр эмассиз. Шуни унутманки, ёлғиз яшаётган аёл ҳақида гап-сўзлар кўпаяди. Шунинг учун кўпроқ ибодатда бўлинг, беҳудага кўчага чиқаверманг, бу сизнинг обрўйингизни сақлаш учун керак. Уйдагиларга тўғрисини айтишингизни тавсия қилган бўлардим, ахир энг яқин дўст она-ку! Валлоҳу аълам!.