Никоҳга путур етдими?

12:39 / 14.03.2017 | Савол | 1479
Ассалому алайкум! Аcсалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Менинг бир масалада саволим бор эди. Биз турмуш ўртоғим билан Россияда эдик. Сўнг мен уйга кетдим. Бир куни телефонда гаплашиб туриб, урушиб қолдик. Ва жаҳл устида мен «Бўлди яшамайман, жавобимни беринг», дедим. Хўжайиним жавобимни бергилари келмади, лекин жавобимни бердилар. Шу жавобимни берганлари ҳисобга ўтадими? Ҳеч ким гувоҳ бўлмасаям ва телефон орқали бўлса ҳам. Биз ҳозир жудаям шу қилган ишимиздан афсусдамиз, илтимос бизга шу масалада ойдинлик киритиб, жавоб беринг. Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Телефонда бўлса ҳам талоқ ва талоққа далолат қиладиган гаплар ўтади. Бу масалада диний идорага мурожаат қилганинглар маъқул. Валлоҳу аълам