Ассалому алайкум! 1,5 йил олдин сульфакамфокаин деган дори венамга юборилган эди. Ўшандан буён мени ваҳима касаллиги безовта қилади. Шунингдек, қандай дори ичсам ёки укол олсам, ўзимни жудаям ёмон ҳис қиламан. Ҳатто бирор нарса есам ҳам қон босимим ошиб кетади, деган ўй билан ҳам босимим ошиб кетаяпти. Нервопатолог билан маслаҳатлашиб ҳам ушбу ҳолатдан чиқа олмадим. Ҳозирги пайтда ҳомиладорман. Илтимос, ёрдам беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аслида сиздаги ўзгаришнинг сабаби фақат сульфакамфокаинда эмас. Бунинг яна бошқа сабаблари бор. Ҳар доим ваҳима босганда, сохта табассум қилиб туринг, чунки ўшанда мияда хотиржамлик пайдо бўлади. Организмдаги ҳар бир ўзгаришни мия бошқаради. Мияга яхши ва тўғри овқатланиш ҳамда ўз вақтидаги уйқу орқали хотиржамлик бериш керак. Ўзингизни кўп чалғитинг, ҳаётингизда бўлиб ўтган ва бўлиши мумкин бўлган, яхши кайфият берадиган воқеалар хақида кўпроқ ўйланг. Сизга хушкайфият берувчи қизиқарли кинолар томоша қилинг. Фақат албатта чегараси билан. Аксинча, кўп телевизор кўриш, телефон ва интернетга берилиш ҳам мияни чарчатиб, ваҳимани кучайтириши мумкин. Яшил ва сариқ рангдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Иложи борича хом, яъни оловда пишириш шарт бўлмаган таомларни, салатларни кўпроқ истеъмол килишингиз мақсадга мувофиқдир. Кунига 8–10 соат ухлашингиз керак ва албатта ҳар куни бир соат пиёда юришни тавсияга қиламан. Валлоҳу аълам!.