Фарзандим ҳақида

02:49 / 16.05.2017 | Савол | 1579
Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандим бор. Катта ўғлимни бобо ва бувиси жуда эркалатишади. Ўзи 3 ёшда бўлса ҳам жуда асабий, қайсар, инжиқ, укасини ургани урган. Укасидан ҳамма нарсани қизғанади. Айтганларимни қилмай, кўзлари билан мени қўрқитади. Маслаҳат беринг, нима қилай?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Кичкина болаларга албатта тарбия муҳим. Фарзанд 14 ёшга киргунича она ва бола ӯртасида энергетик томонидан худди киндик узилмагандек маълум бир боғлиқлик бӯлади. Шунинг учун она қанчалик кӯтаринки руҳда юрса, ҳаётидан мамнунлик ҳисси бўлиб, унга нисбатан қанча сабрли ва юмшоқлик билан муомалада бўлса, фарзанд ҳам худди шундай ӯзгаришларга эга бӯлади. Валлоҳу аълам!.