Хиёнат

13:05 / 16.05.2017 | Савол | 2014
Ассалому алайкум! Мeнга ёрдамингиз жуда ҳам зарур. Турмуш ўртоғим хиёнат қилди. Лeкин мени яхши кўради. «Нега ундай қилдингиз?» десам, «ўзим ҳам қилган ишимдан ҳайронман. Камчилигинг йўқ, сендан айб топмайман, уни сен билан тенглаштирмайман. Уйда мени тортадиган магнит йўқ, менга ёрдам бeр. У аёл ёнига бошқа бормай», дедилар. Нима қилсам, хўжайним уйга ва менга талпинадилар. Уларга қандай ёрдам бера олишим мумкин. Жавоб учун раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Авваломбор кўпроқ ибодат ва дуода бўлинг. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима онамизга ўргатганларидек ухлашдан олдин 33 мартадан тасбеҳ “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу Акбар”ни ўқиш тавсия этилади. Қолаверса, аёл киши ўзини биринчи ўринга қўя билиши, қадрига етиши керак. Эри келганида чиройли либосларда, ўзига зеб бериб кутиб олиши, камида 8 соат ухлаши зарур. Эр эшикдан кириб келганида, аёлининг табассумини ва юзидаги хотиржамликни кўриши жуда катта роль ўйнайди. Валлоҳу аълам!.