Кайнона ва келин муносабати

19:36 / 26.07.2021 | Barno | 346

Ассалому алайкум! Кайнона Онахон 80 еош ва келин 51 еош. бир том остида мана 30 йилдан бери бир бирлари блн чикишмай доим жанжаллашиб яшаб келишмокда. икки уртада Угил кийналган болалари . Келиннинг турмуш курган кизи блн хам кари онахонни виждонсизларча талашган. Кари онахон саранжон саришталикни , уволни билиб келинга угит ургатлари учун кайнонам кун бермайди мени доим хурлайди деб эри ва болларига арз килиб келади. Айтингчи бу муаммони кандай хал килсак булади? Кари онахонни бошка уйга келин бошка уйга кучиб тинч яшагани блн муаммони зал килса буладими? жавобингиз учун рахмат. Аллох рози булсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бир-бири билан чиқишмаган одамлар албатта бўлак-бўлак бўлиб яшагани афзал. Икки кишининг жанжалини деб уйдан барака кетади, оила аъзолари руҳан тушкунликка тушади. Жанжалларни эшитган барча қариндошларнинг тинчи йўқолади. Жанжал эгалари қанчадан-қанча гуноҳ орттиради. Мана шу зарарликларни ҳисоб-китоб қилган ҳолда барча оила аъзоларининг тинчини ўйлаб бўлак қилиш афзалдир. Барибир иккала томонни тарбиялаб жим қилиб бўлмайди токи қайнона ва келин ўз айбларини тан олиб ўзини ислоҳ қилмагунларича. Валлоҳу аълам.