Психолог касби

01:02 / 28.07.2021 | Машхура | 612

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Қизим 8 чи синфда ўқийди. Психолог бўлишини хохлаймиз, лекин эшитишимиз бўйича психолог динимизга тўғри келмас экан.Хар бир мусулмон, мўмин ўзи учун психолог бў лар экан. Бу қанчалик тўғри. Бизга тўғри йўл кўрсатинг, илтимос, зеро сизнинг кўрсатган ва берган маслахатингиз сабабли Аллох изни билан қизим чиройли касб танлаб динимизга хизмат қилсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психолог бу илм. Психолог бўлиб ишлашнинг ёмон жойи йўқ агар у шариат қонун-қоидаларига бўйсунадиган, динимиздаги ибодат ва амалларни бажаришга шошиладиган, диний илмлари бор бўлган одам бўлса. Ҳар қандай жисмоний касал одамнинг руҳий ҳолатини бузилишидан келиб чиқади ва жисмоний касаллик одамнинг руҳиятини бузади. Бу ҳақда кўпгина олим уламоларимиз таъкидлашган. Хусусан ал-Балхи китобларига мурожаат қилсак ҳудди шу гапларни топамиз. Одамларнинг касалликларининг 45% стресс ҳолати сабаб келиб чиқиши ва шифокорга мурожаат этган касалликларнинг 30-50% психотерапияга муҳтож эканлиги ҳозирги замонда олимлар тарафидан исботланган. Мана бу инсонларга дори-дармон кор қилмаса уларга қандай ёрдам бериш мумкин? Агар муаммо уларнинг руҳиятида, қалбида, психикасида бўлса бундай инсонларга ким ёрдам бера олади? Албатта психолог, психотерапевт, психоневролог ёки психиатр ёрдам беради. Демак сиз қизингизни психолог бўлишини ҳоҳласангиз психология илмини ўрганиши билан баробар диний илмларни ҳам мукаммал ўрганиб боришига ҳаракат қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!