Ассалому алайкум! Омадсизман. Шунча ҳаракат қилиб ўқисам ҳам 2 йилдан буён ўқишга кира олмадим. Оилавий муаммолар ҳам тоза чарчатди. Ҳеч нимага қизиқишим, ишончим қолмади. Кўчага ҳам чиққим келмайди. Нима килишим керак? Илтимос, маслаҳат беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ӯқиш бу дунёда энг катта вазифани бажаради, деб бӯлмайди. Менимча, сиз орзуингизга етолмаганингиз учун депрессив ҳолатга тушиб қолгансиз. Қайси касб эгаси бӯлмоқчи эдингиз? Дипломсиз ҳам шунга эришса бӯлади-ку. Масалан, интернет ёки курсларга кириб ўқиш орқали. Ӯз устингизда ишланг, изланинг, ӯзингизни қӯлга олинг. Ҳали ёшсиз, ҳаёт олдинда. Ҳар куни кундалик дафтар тутиб, унга келажакдаги режаларингиз: нима хоҳлайсиз, ким бӯлмоқчисиз, келажакда ӯзингизни қайси мавқеда кӯряпсиз ва ҳоказоларни ёзинг. Албатта, вақтини ҳам ёзиб қўйинг. Кечқурун тасбеҳ ӯгириб, кейин ухлашга ётинг ва шу вақтда кундаликка туширган нарсаларни хаёлингиздан бирма-бир худди ҳозир рӯй бераётгандек ӯтказинг. Эрталабдан режаларингизни амалга ошириш учун битта қадам ташланг! Ҳар доим эрта тонгда бадантарбия билан шуғулланинг, камида 1 соат пиёда юринг. Пиёда юрганингизда қалбдан зикр қилинг ва дафтарга туширганларингизни яна кӯз олдингизга келтиринг. Эрталаб соат 9 гача ва кечқурун соат 21 гача ҳаммомга кириб чайинишни ва сочиқ билан яхшилаб ишқаланишни одат қилинг. Буларнинг ҳаммаси сизга кӯтаринки руҳ ва ӯз кучингизга ишонч бағишлайди. Ҳамма нарсани яратувчиси Аллоҳ, буни ҳам эсдан чиқарманг. Ўзи осон қилсин! Валлоҳу аълам!.