Ассалому алайкум! Мени 3 та қизим бор, каттаси жуда ақлли, нима десам бажаришга ҳаракат қилади. Ўртанча қизим қайсар, ўзини айтганини қилдиргиси келади. Кенжа қизим ҳам қайсар бўлиб қоляпти? Қандай қилиб қайсарлигини йўқотиш мумкин?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Қайсарлик асосан такаббурликдан, яъни ӯзини бошқалардан устун қӯйишдан келиб чиқадиган иллат. Агар фарзандларингизда(14 ёшгача) шу холатлар бор бӯлса, демак маълум бир қисми ӯзингизда ҳам мавжуд. Агар болаларингизнинг бу иллати сизга ёқмаса, демак бу уларнинг муаммоси эмас, бу сизнинг муаммоингиз. Психологияда шундай ҳисобланади: кимнингдир баъзи қилиқлари бизни асабийлаштирса, демак шу қилиқларни ӯзимиз ҳам қиламиз. Демак, бизнинг ақлимиз, тафаккуримиз бу нарсаларга бекорга ӯз эътиборимизни қаратмайди. Бу билан бизга «ӯз устингда ишла, ӯзингга эътибор қил» демоқчи. Болалар билан кўпроқ бахс, мулоқот қилинг. Албатта бунинг оқибатида улар сизнинг «гапинг тўғри, мен ҳам фикрингга қўшиламан» деган сўзларингизни эшитишлари зарур. Фарзандларингиз билан мулоқотларингизда албатта уларга «бу менинг болам, мен онаман, демак мен ҳар доим ҳақман» деб эмас, балки улар Аллоҳнинг ҳур, мустақил фикрли инсонлари деб қарашингиз керак. Агар айтган гапингизга киришмаса, «сен ноҳақсан» демасдан, мисол тариқасида, босиқлик билан, тушунтиришлар орқали фикрингизни баён этинг. Яна бир маслаҳат. Ширинликни кўп истеъмол қилинганда, бола ўта инжиқ, қайсар ва ортиқча шўх бўлади. Болалар тўғри овқатланиши зарур. Яъни конфетлар ўрнига ёнғоқ, майиз, туршак, қуритилган хурмо, қуритилган анжир ва ҳаказоларни беринг. Газли ичимликлар ва тайёр шарбатлар ўрнига, уйда тайёрланган табиий шарбат ва компотларни беринг, албатта шакарсиз. Шакар ривожланаётган организм учун энг катта душмандир. Эрталабки нонуштада албатта бир дона қайнатилган тухум, янги тайёрланган салат (майонезсиз, туз ӯрнига лимон суви ва зайтун ёғи ярим чой қошиқдан солинган бўлиши керак), ёнғоқ, ҳамда творог ёки бринза бериш керак. Бундай нонушта албатта болаларга ҳар куни берилиши керак. Бу нонушта болаларни тўғри, соғлом ва юмшоқ феълли бўлишига ёрдам беради. Албатта ухлаш олдидан уларга дам солиб ухлатинг. Бу ҳақда ҳадисларда айтилганини хаммамиз биламиз, фақат амал қилсак бўлгани. Уйингизда бирон иш қилсангиз, «мен сенинг ёрдамингга мухтожман, кел ёрдам бер» деб мурожаат қилинг ва бажариб бўлгандан кейин, албатта уларни мақтанг. Бундай ишлар орқали болалар ўзларини мустақил бир инсон, шунчаки бола эмас, сизга керакли инсонлигини ва қўлидан бирон иш келиши мумкинлигини ҳис қилишади, онанинг қадри фарзанд олдида яна ҳам кўтарилишига эришиш осонлашади. Валлоҳу аълам!.