Ассалому алайкум! 3 нафар қизим бор. Каттаси 6 ёш, ўртанчиси 4 ёш, кенжам 1,5 ёш. Улар кўп урушишади. Қизларимнинг бир-бирига меҳр-оқибатли ва иноқ бўлишларини хоҳлайман. Бунинг учун нималарга эътибор беришим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Қизларга аввалом бор, “бу опанг, бу синглинг” деб ҳурмат қилиш ҳиссини уйғотиш керак. Ҳар доим бирон егулик олиб берсангиз, тўнғич фарзандингизнинг қўлига беринг ва “3 га бўлиб, 2 тасини сингилларингга бергин”, деб ўргатинг. Албатта, кўпроқ ҳадис китобларга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!.