Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, мен жуда ҳам қайсар бўлиб кетяпман, ёшим 21 да, ҳали турмуш қурмаганман, бунга шошилмаяпман. Инсонларга муносабатим жуда ҳам қўпол, меҳрибон, ширинсўз аёл бўлгим келяпти. Жавоб учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Аввалом бор яхши ният қилибсиз, албатта бунга эришасиз иншоаллоҳ! Фақат кимгадир қӯпол муомала қилмоқчи бӯлганингизда, ўзизнгизни идора қилишни ӯргансангиз бӯлгани. Бунинг учун психологик тренинг бор. Яъни пул резинкасини билагингизга тақиб олинг. Ӯша вақтда ният қилинг, иложи бӯлса овозингизни қулоғингиз эшитсин: «мен бирор инсонга қӯполлик қилишдан ӯзимни тияман ва бунга кучим етади» деб. Ҳар гал бирон инсонга қӯполлик қилмоқчи бӯлганингизда ӯша резинкани тортиб кейин қӯйиб юборинг. Оғриқдан сергак тортиб, мия ақлни идора қила бошлайди ва қӯполликдан анча ӯзингизни тиясиз. Ҳамда ибодат вақтида ӯзингизни кӯп дуо қилинг. Китоблардан динимизда улуғланган бешта аёллар ҳақида ибратли ҳадис ва ҳикояларни топиб ӯқинг. » Танбеҳул ғофилийн», «Тазкиратул авлиё» китобларини ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг «Ҳадис ва ҳаёт» китобларини ўқиб чиқишга ҳаракат қилинг. Албатта бирон дафтар тутиб, унга ӯқиган китобларингиздан ӯзингиз учун қандай ибрат олганингиз ҳақида ёзиб юринг ва эсингизга тушганида ӯқиб қӯйинг. Валлоҳу аълам!.