Дарс қилиш вақти

09:48 / 11.09.2021 | Марям | 526
Ассалому алайкум! Устоз, кўпинча аср, шом вақтида Қуръон ёдламоқчи бўлсам, катталар "Ҳозир дарс қилиб бўлмайди, зеҳнинг пасаяди", дейишади. Шу гапнинг бирор асоси борми, қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тиббий томондан асрдан кейин мия фаолияти тавсия қилинмайди. Аммо шаръан тақиқи йўқ. Валлоҳу аълам!