Болалар

00:13 / 21.05.2017 | Савол | 1632
Ассалому алайкум! Ўғлим икки ярим ёшда. Икки ёшу икки ойлигида боғчага чиқди. Боғчага бошка болаларга нисбатан тез ўрганди. Яқинда томоғи оғриганига икки ҳафта бормади. Энди боғчага борамиз десам йўқ деяпти. Авваллари боғчасига олиб борсам хурсанд бўлиб қоларди. Ҳозир боғчада қолгиси келмаяпти. Инжиқлиги ҳам кўпайган. Саволим: бу оддий ҳолатми ёки ўғлимни руҳиятида ўзгариш борми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Агар бола уйда бўлган вақтида бирор жанжал бўлган бўлса, эхтимол шу сабаб боғчага боргиси келмаётгандир? Дори-дармон қилингани сабаб қўрқувлик пайдо бўлган бўлиши хам мумкин. Ҳар қалай бу ҳодисани олдини олиш мушкул эмас. Болага рангли қалам бериб, тез-тез расм чиздиринг. Ҳар куни камида 6 марта қаттиқ қучоқлаб олинг. Кўп баҳс юритинг. Дам олиш кунлари боланинг кун тартиби ҳудди боғчадаги каби бўлиши керак. Валлоҳу аълам!.