Ассалому алайкум! Ўниверситетим Россиянинг филиали бўлганиданми,ўқишимда кофир,атеистлар жуда ҳам кўп.
Ҳозир алҳамдулиллаҳ хижобимга тегишмаябди,оғир кунлар ортда қолди.Баъзан ҳижобим сабабми ёки уларнинг қизиқувчанликларими билмадим,улар билан дин тўғрисида суҳбатлашишга тўғри келади.
Кўпинча тингловчи бўлишга уринаман.Лекин суҳбатни эслаб анча вақт ўйланиб,сиқилиб юраман.
Шундай ҳолларда қандай йўл тутган афзал? Ўларга тушунтирган яхшими ёки сен менга тегма мен сенга тегмайман қабилида юришда давом этганим яхшими?
Шунчаки бирнимани гапириб уларга жавоб қилишдан қўрқаним фақат илмим камлик қилганидан.
Нотўғри гапиришдан ёки исломни мен туфайли ёмон кўришларини ҳоҳламайман.
Бундай инсонлар билан қандай туғри муомала қилсам бўлади?
«Не хочу вас растраивать,но..»деб бир устозим муслималар румоли туғрисида гап очиб,”мусилмонлар қандай қилиб гуноҳ қилиб бориб масжидга яна намоз ўқийверишади,тушлик қилайлик десам рўзаман деб кейин ўқувчилардан пора олишади…” яна шунга ўҳшаш гапларни айтдилар ва узларини гуё муслима бўлмасам ҳам мен бундай қилмайман дегандек тутдилар.Ҳатто ўз динларида мустаҳкам эмаслар назаримда”Я не согласна с Библией»деганларидан буни тушуниш қийин эмас.
Ҳали ҳам айтган гаплари қайсидир маънода ҳақиқатлигидан ўйлаб сиқиламан.
Ичимда “я тоже не хочу вас растраивать,но вы точно попадите в ад» дегим келади.
У аёл пумол туғрисида гапирганига аввал сиз муслимамисиз деб сўраб олдим,шундан имони йўқлигини билдим.
Ҳуллас кофирлар,атеистлар,ўзини кўкрак кериб муслмонман деб туриб румолимни ҳақоратлаганларни ҳам кўрдим.
Ўзи ўқишим жуда яҳши устозлар барчаси профессорлар,касбининг усталари.Аммо дин тўғрисида гапирилса дилим ҳира бўлади.
Биз бундай инсонлар билан қандай муомалада бўлишимиз керак.
Ҳар сафар ҳўп ҳўп сизники мақул дейишдан тўғриси чарчадим.
Бир йил қолди битиришимга.
Шундай инсонларни кўрсатиб қўйгани ҳам бежиз эмасдир балким.Муслималигимга шукр қилишни ўргандим,алҳамдулиллаҳ.
Менга Туғри йул кўрсатинг.Ҳар доимгидек жавобингизни интиқлик билан кутиб қоламан.Аллоҳ ишингизга барака берсин.
– Ва алайкум ассалом! Жоҳиллар билан тенг бўлмаслик керак. Агар диндан гап очишса, келинг, сиз билан мени жамлайдиган, шу ердаги ўқишимиз ҳақида гаплашайлик. Модомики дин жамламас экан бизни, бу ҳақда гаплашиб ўтирмайлик, деб қўя қолинг. Албатта бу ишларнинг ҳикмати бор. Валлоҳу аълам!