Ассалому алайкум! Мени ҳозирда 29-30 ҳафталик ҳомилам бор, қорним сиққанлаиги сабабли ўтириб туришга қийналяман. Бир хил пайтлар фарз намозини ўқиб бўлгунимча чарчаб қоляман, суннат намозига кучим етмай қоляпти. Вақтинчалик суннат намозини ўқимай турсам бўладими, туққунимча. Ёки суннат намозларини ўтириб ўқишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ўтириб ўқишингиз жоиз. Тарк қилманг. Валлоҳу аълам!