Ассаламу алайкум! Яқин дугонам ўз холасига келин бўлган ва ҳозирда битта қиз фарзандлиги бор. Яқинда бир йиғинда 3-хола гап орасида дугонамни ҳам, уни эрини ҳам эмизганини (эри тўйиб эммаган экан) айтибди. Ҳозирда дугонамни боши қотган, бу масалада маслаҳатингиз керак.
– Ва алайкум ассалом! Агар иккови бир онани эмаган бўлса, зудлик билан ажралишлари лозим бўлади. Бир онани эмганлар орасида никоҳ ҳаром. Валлоҳу аълам!