Ассалому алайкум! Мен бозорда ҳавфсизлик хизмати ходими вазифасида ишлайман. Иш вақтимда автотураргоҳда тиланчилик, яъни одамлардан садақа сўраб юрадиганлар кўп, бизни вазифамизга уларни бозор ҳудудидан чиқаришлик ҳам киради. Аммо ҳар куни бир ҳил одамлар келиб тиланчилик қилишади, уларни чиқариш жоизми ёки ножоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ишлашга қурби ета туриб тиламчиликни касб қилиб олганлар бўлса, чиқариб юбориш жоиз. Валлоҳу аълам!