Ассалому алайкум! Саволим педагогга. Фарзандим 2-синфда ўқийди. Баъзида дарсларини тайёрлагиси келмай турли баҳоналар излайди. Масалан, бошим оғриябди, уйқум келяпти каби. «Майли, бироз дам ол», десам, телевизор кўришга тушиб кетади. Фарзандимни уришмай, унда дарсларга нисбатан қизиқиш, меҳрни қандай уйғотсам бўлади? Олдиндан жавоб учун раҳмат!
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг ўқишга истаги йўқлигига сабаб болада гижжа,бўқоқ ёки бошқа бирор тиббий касаллик мавжудлиги бўлиши мумкин. Эҳтимол ҳомиладорлик пайтида қандайдир камчилик бўлганмикан. Соғлиғи нормада бўлган 2 синф ўқувчиси 1 синфда олган билимлари, малака ва кўникмалари асосида ўзи мустақил дарс қила олиши керак. Фарзандингизни урушмасдан тўғри килгансиз. Маслаҳатим бир тиббий кўрикдан ўтиб, сўнг психолог билан маслаҳатлашинг. Валлоҳу аълам!.