Фарзанд тарбияси

10:03 / 27.05.2017 | Савол | 2638
Ассалому алайкум! Ўғлим 12 га тўлиб, 13 ёшга ўтди. Ихтисослашган рус мактабида ўқир эди. Бошланғич синфларда ўқиши яхши эди, 4-синфга ўтиб жуда сустлашиб кетди. Ўқишга қизиқмай қўйди, футболга эса қизиқиши кўпроқ. Лекин бундан фойда чиқмади, дарсларни ташлаб фикри ҳаёли тўп ўйнаш бўлиб қолди. Буни яхшилаб тушинтирсак тушунганга ўхшайди, лекин ўз билганидан қолмаяпти. Исломий илмга йўналтириб ҳам кўрдим, натижа чиқмаяпти. Уриб ҳам, урушиб ҳам кўрдик, фойдаси йўқ. Жуда кўп ёлғон гапиради. Қандай йўл тутишни билмаяпман, илтимос маслаҳат беринг!
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Ўғлингизда ўсмирлик даври бошланган. Бу даврда айниқса ўғил болалар қайсар бўлиб қолади. Мактабдаги ўқитувчилари билан тез-тез учрашиб ўғлингиздаги психологик жараён қандай ўтаётганлигини билаб туришингиз керак. Мактабдаги психологнинг турли тестлари орқали болага қандай муносабатда бўлиш кераклигини билиб оласиз. Ўғлингизнинг ўртоқларини кузатинг. Ўртоқлари ҳам салбий таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Оилада ҳалоллик ила рўзғор тебратиш, ота-она дуоси, оила муҳити ҳам катта рол ўйнайди. Валлоҳу аълам!.