Оғиз кечроқ ёпилса рўза қабул бўлмайдими?

13:26 / 14.03.2017 | Савол | 1722

Ассалому алайкум! Уйқудан кечроқ уйғонибмиз, оғиз ёпишга 5 минут қолган экан. Тезда саҳарлик қилиб, ёпиб олавердик. Аммо 15 дақиқалар кечроқ ёпибмиз. Оғиз кечроқ ёпилса рўза қабул бўлмайдими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Белгиланган вақтдан ўтказиб бўлмайди. Қасддан ўтказиб, оғиз ёпиладиган вақтдан кейин еса ёки ичса, ўша куннинг қазосини тутади. Билмай ўтказиб, нарса еб юборган ёки ичиб юборган киши кейин ўша кун ўрнига бир кун қазо тутиб беради. Валлоҳу аълам.