Ассалому алайкум! Асабларим жуда кўп ҳолларда толиқиб кетади. Уй шароитида асабларни тинчлантириш машқлари борми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Уй шароитида асабларни тинчлантириш мумкин. Бунинг учун ўзингизни кучли даражада тартибга келтиришингиз зарур. Яъни қуйидаги ишларни амалга оширишингиз керак бўлади: телевизорда салбий киноларни, кўсатувларни кўрмаслик, хабарларга қулоқ солмаслик, тўғри овқатланиш, вақтида 8 соатлик уйқу, ҳар куни 1,5-2 соат пиёда юриш, зикр қилиш, ҳадис китобларни кўп ўқиб, уларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиш! Албатта дилингизни оғритадиган ҳодисаларни қоғозга ёзиб, уни ёқиб юборинг ва ёнаётган вақтда оловга қараб туриб, бутун ғуборларингиз, хафагарчиликлар кулга айланиб, қалбингиз фақат офият учун, хотиржам ва бахтли ҳаёт учун бўшаганлигини тасаввур қилиб туринг. Валлоҳу аълам!.