Ассалому алайкум! Бувимларнинг ёшлари катта бўлгани учун сураларни ўқиётганларида айн ҳарфини айтолмаяптилар, этишга қийналяптилар. Айтолмаётганлари учун ҳам сураларни ўқимаяптилар, нотўғри ўқияпман деб. Нима маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар чиқарилади. Имконидан ортиғи талаб қилинмайди. Чиққанича ўқийверадилар. Валлоҳу аълам!