Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганимда бурнимга 3 марта сув тортишим бурнимга зарар келтиряпти. Яра бўлиб қоляпти. Бу ҳолатда таҳорат ўрнига таяммум олсам бўладими? Бундай ҳолатда таҳорат тартибини ўзгартириш иложи борми йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Бурунни ювиш суннат. Уни ювиш зарар бўлаётган бўлса, то шифо топгунча тарк қилиб туриш жоиз. Валлоҳу аълам!