Ота дуоси

20:21 / 30.09.2021 | Macca Mailru | 581
Ассалому алайкум! Мен саволим шундаки турмуш ўртоғимни ота-онаси ажралишиб кетган экан. Улар ажралиш арафасида онасини тарафини олиб отаси билан урушган экан. Отаси фарзандларини оқ қилган экан. Турмушимизга 9 йил бўлди. Биз фарзандли бўлмадик. Биз ажралишдик. Янги фарзандли аёлга уйланди. Ҳали ҳам фарзанди йўқ. Ҳозир турмуш ўртоғим отасидан кечирим сўраган. Отаси билан муносабатлари яхши. Уни фарзанд кўрмаётганлиги отасини қарғишидан бўлиши мумкинми? Отаси кечирса ҳам у энди фарзанд кўрмайдими? Унинг қарғиши менга ҳам уриши мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси Аллоҳдан. Отасининг қарғиши сизга таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!