Кичкина Қуръон

23:31 / 30.09.2021 | Muslima | 567
Ассалому алайкум! Қуръон узоқ вақт ўқилмасдан бир четда туриши яхши эмас, деб эшитганман. Ҳозирги кунда фотиҳаларда келин дугоналарига кичкина Қуръон ва тасбеҳ совға қилиши урфга айланмоқда. Ўзимга ҳам совға қилишди, жуда кичкина. Ўқишни билмаганим учун нима қилишни билмаяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқишни ўрганишни бошласангиз, ўқигунинизча турса бўлади. Бошқасига беришингиз ҳам жоиз.  Валлоҳу аълам!