Ассалому алайкум! Шариатда онани қандай чақирилади? Бир гап эшитиб қолдим, онамни ая деб айтар эдим, лекин онани ая, опа, ойи деб чақириб бўлмас экан. Ой деб осмондаги ойни айтармиш, яъни қомар маносида, ая деб ҳам бўлмасмиш, опа деса катта опага айтармиш. Шариатда оналаримизни қандай чақирсак бўлади? Ҳаттоки жон деб қўшиб ҳам бўлмас экан, жинни чақиргандай бўлиб қолар экан. Ҳозирги кунга келиб кўпчилик келинларимиз жон қўшиб чақиришади.
– Ва алайкум ассалом! Бу билимсизларнинг ижтиҳоди. Оналикка далолат қиладиган ҳар қандай сўз билан чақириш жоиз. Жон қўшимчасини ишлатиш ҳам. Валлоҳу аълам!