Ассалому алайкум! Мен намозни кеч бошлаганман. Турмушга чиққанимдан кейин ўргандим, алҳамдулиллаҳ. Ўқишни бошлагунимча бўлган қазо намозларимни, қолаверса орада қазо қилиб қўйган намозларимни ўқишим керак. Саволим 1 кунлик қазо намозимни ҳаммасини битта таҳорат билан ўқишим мумкинми ёки алоҳида таҳорат билан ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Битта таҳорат билан ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!