Пролактин гармони ошганда дори ичиш мумкинми?

11:28 / 27.05.2017 | Савол | 2392
Ассалому алайкум! Пролактин гармони ошганда Сломид деган дорини ичиш мумкинми? 3 йилдан бери ҳомиладор бўла олмаяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Дорингизнинг тўғри номи аслида КЛОМИД. Мазкур дори тухум хужайра етилишини стимуллаш — яъни рағбатлантириш учун ишлатилади. Сиз ҳомиладор бўла олмаётганингизга 3 йил бўлганлигини инобатга олиб, нейроэндокринолог шифокорга, Республика Эндокринология ИТИ га мурожаат этишингизни тавсия этаман. Аллоҳ мушкулингизни осон килсин. Валлоҳу аълам!.