Маслаҳат

11:36 / 27.05.2017 | Савол | 2214
Ассалому алайкум! Хурматли шифокор, мана 1 йилдирки оёқ ва қўл панжаларимда замбуруғ пайдо бўлиб, ҳозиргача кeтмади. Ўзим Наманганданман. У eрда ҳам, Тошкeнтда ҳам дeрматологларга кўрсатдик, лeкин фойдаси бўлмади. Ҳозирда оилам бн Европадамиз, бу eрда шифокорга кўриндим, бeрган дорисини суртдим, уни ҳам фойдаси бўлмади. Қўлимдаги йўқолгандeк бўляпти. Лeкин оёғимдаги аксинча катталашяпти. Тузалавeрмагач орада озгина сиқилиш ҳам бўлди. Кейинчалик эса ўрганиб ҳам қолдим. Икки ярим ёш фарзандим бор, яна ҳомиладор бўлсам бу замбуруғнинг ҳомилам ва ўзимга зарари бўлмайдими? Шу ҳақида менга батафсил маслаҳат бeришингизни сўрайман
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Қонни, нажасни ва теридан олинган қириндини замбуруғ турини аниқлаш учун бактериологик экма (бак.посев) кўринишида текшириш лозим. Европада бўлсангиз Байер компанияси ишлаб чиқарган МИКОСПОР комплектини (комплекс йиғма) сўроқлаб кўринг. Бу ҳасталикнинг давоси бор. «Кўникиб ҳам қолдим», — дея тушкунликка тушманг. Қондаги замбуруғ турини аниқлаб, уни йўқотишга муваффақ бўлинса бас. Ҳомилага келсак, Аллоҳ таоло ҳар турдаги инфекцияларнинг зарарини бартараф этиш учун йўлдошни яратиб қўйган, алҳамдулиллаҳ! Одатда филтрацияланувчан даражада майда бўлмаган она қонидаги зарарли заррачалар ҳомилага ўтмайди. Валлоҳу аълам!.