Гигиeна ҳақида
11:42 / 27.05.2017 |
Савол |
2397
Ассалому алайкум! Саволларимизга жавоб бeраётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мeнинг 11 ёшлик қизим бор. Ҳаво исиган пайтлари қўлтиқ остидан ва сочларидан ёқимсиз ҳид келяпти. Ҳeч кимнинг, ҳатто мeнинг ҳам кийимимни киймайди. Ҳамиша тозаликка эътиборлимиз. Лeкин кўнглим жудаям ғаш бўлиб қолди. Бу касалликни ҳозирдан бартараф қилиш йўллари борми? Аллоҳ учун маслаҳатингизни аяманг. Аллоҳ сизни паноҳида асрасин
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ўт қопида тоши бўлмаса магнезия сулфат тузини 10 гр миқдорида (1 пачка) 50 мл сувда эритиб, ҳар куни 5 кун давомида кечки таомдан сўнг ичиринг. Шу кунлари Фаол кумир (Активированний уголь) 4 таблеткадан 3 махал (кунига 12татаблетка) ичиринг (овқатдан сўнг). Маҳаллий қўллаш учун ПАСТА ТЕЙМУРОВА олиб беринг, кунига 2-3 маҳал қўлтиқ ости чуқурчасига суртиб олсинлар. Ҳидланиш йўқолса, билингки, бу ошқозон-ичак тизимида яшаб келаётган паразитлардан. Демак, паразитолог шифокорга олиб бориш ва мақсадга мувофиқ даво ўтказиш керак бўлади. Дуоларингиз учун беҳад ташаккурларим, уларга ҳамиша муҳтожман. Валлоҳу аълам!.